Ўзбекистон | 12:56 / 12.07.2018
16851
1 дақиқада ўқилади

Германиялик мутахассис Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ўринбосари этиб тайинланди

Карстен Хайнц/Фото: Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия фуқароси Карстен Хайнцни инновацион ривожланиш вазири ўринбосари этиб тайинлаш ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Вазирликнинг хабар беришича, Хайнц Германиядаги энергетик соҳа, хусусан, энергия манбаларининг янги турлари билан шуғулланувчи илмий муассасаларни мувофиқлаштириш, мазкур соҳадаги кластерлар устидан назорат борасида тажрибага эга.

Эксперт 1991 йилдан буён Германия таълим ва илмий тадқиқотлар вазирлиги тизимида ишлаган, шунингдек, 4 йил давомида Москвадаги ГФР элчихонасининг фан ва таълим бўлими бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.

Германиянинг ЕИдаги раислиги давомида (1998-1999 йиллар) К.Хайнц ЕИнинг таълим қўмитасидаги германиялик вакили ўринбосари бўлиб ишлаган ҳамда таълим соҳасида стратегиялар ва бошқарув дастурлари ишлаб чиқиш бўйича конференция ҳамда семинарлар тайёрлашда иштирок этган.

Мавзуга оид