16:10 / 12.07.2018
57604

Тошкентдаги супермаркетда йирик ёнғин юз берди

Бугун, 12 июль куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Cristal супермаркетида йирик ёнғин юз берди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ушбу ҳодиса ҳақида расман хабар берди.

«Бугун, 12 июль куни тахминан соат 13:47 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБга Юнусобод тумани Юнус ота кўчасида жойлашган «Кристалл» супермаркетининг 4-қаватида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Маълумотга кўра, бинонинг фақат 1-қавати ишлаётган бўлган.

Воқеа жойига 5 дақиқада биринчи ёрдамчи кучлар етиб келди, жами бўлиб 6та жанговар махсус ўт ўчириш машинаси ва иккита ёнғин нарвонларидан фойдаланилди. Соат 14:11да ёнғин жиловланди ва соат 14:18да бутунлай бартараф этилди. Ёнғин хавфсизлиги ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида олов бинонинг бошқа қаватларига тарқалмади ва ҳеч ким жароҳатланмади. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда», дейилади хабарда.

Фото: Тошкент ИИББ
Фото: Тошкент ИИББ

 

Top