Жамият | 00:51 / 12.07.2018
23561
3 дақиқада ўқилади

Жамшид Зокиров таваллуд топганига 70 йил тўлди

Таниқли театр ва кино актёри Жамшид Каримович Зокиров бугун ҳаёт бўлганида ўзининг муборак 70 ёшини қаршилаган бўлар эди.

Жамшид Зокиров 1948 йилнинг 11 июлида Тошкент шаҳрида, Ўзбекистонда таниқли қўшиқчи Карим Зокировнинг оиласида таваллуд топган. У аввал «Ўзбекфильм»нинг актёрлик маҳоратида, кейин Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият) институтининг театр драмаси ва кино актёри факультетига ўқишга қабул қилинган.

1971 йил олийгоҳни тамомлаб, «Ҳамза» номидаги Ўзбек давлат академик драма (ҳозирда Ўзбек миллий академик драма) театрида 2012 йилгача фаолият юритди. Фаолияти мобайнида театрда 100 дан ортиқ образларни моҳирона ижро этди.

Театрда яратган образлардан ташқари телевидение ва кинода ҳам хилма-хил образларни гавдалантирган.

Жамшид Каримович Зокиров 2012 йилнинг 7 апрелида Тошкент шаҳрида, узоқ вақт давом этган хасталик сабабли вафот этди.

Театрда яратган образлари:

В.Родов. «Оқшомдан тушгача»да Альберт. 1973.

Н.Гогол. «Уйланиш»да Анучкин. 1975.

Б.Василев. «Рўйхатларда йўқ»да Салников. 1978.

Е.Хелтаи «Соқов рицарь»да Беппо. 1979.

Ў.Умарбеков. «Кузнинг биринчи куни»да Фарҳод. 1980.

Н.Гогол. «Ревизор»да Бобчинский. 1986.

Ш.Бошбеков. «Тақдир эшиги»да Эркак. 1987.

С.Аҳмад. «Келинлар қўзғолони»да Маҳкам. 1988.

Ж.Исҳоқов. «Мардикор»да Степан. 1989.

Ў.Ҳошимов. «Қатағон»да Бердиев. 1991.

Ж.Пуаре. «Алдагани хотин яхши»да Стефан. 1994.

С.Имомов. «Эргинамнинг орзуси»да Жамшид.

Лессинг. «Донишманд Натан»да Натан.

Н.Аббосхон «Танҳо юлдузим»да Мурод.

Ж.Жабборов «Уйқусиз кеча»да Ота.

Рус академик драма театрида

«Ночь в Венеции»да бош рольни ижро этган.

Кинода яратган образлари:

«Келинлар қўзғолони»да Ҳаким.

«Темир хотин»да Олим.

«Орзулар оғуши»да Баҳром.

«Ғолиб»да Директор.

«Шайтанат»да Шариф Намозов.

«Мен бу мен»да Профессор

«Сув ёқалаб»да Жага ва бошқа кўплаб унутилмас образлар яратган.

1995 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» фахрий унвонига сазовор бўлган.

Мавзуга оид