Европалик экспертлар ипакчиларга кўмак беради
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси Б.Шарипов Австрияда мамлакатимизда ипакчиликни янада ривожлантириш, хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида ЮНИДО ва ФАО вакиллари билан келгусида ҳамкорликда бажариладиган лойиҳалар бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири – БМТнинг саноат ривожланиши бўйича ташкилоти ЮНИДОнинг бош директори Ли Йонг билан бўлди.

Учрашувда жаноб Ли Йонг жорий йилнинг апрель ойида ЮНИДОнинг экспертлари Ўзбекистонда бўлгани, улар ипакчилик соҳасини янада ривожлантириш истиқболларини ўрганиб, ижобий таассуротлар билан қайтишганини, келгусида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширилишини таъкидлади.
Учрашувда ипак саноатини технологик жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш ва юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиришни кўзда тутувчи лойиҳалар устида ишланаётгани маълум қилинди.

Музокаралар натижасида ОФИД вакиллари лойиҳаларни тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдиришди. Ташкилотнинг Осиё департаменти бошлиғи А.Тайлхардат ва Марказий Осиё бўлими бошлиғи А.Алхунаиф жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонга келиб, соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар билан бевосита танишиш истагини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ОФИД 1976 йилда ривожланаётган давлатларга техник ва молиявий кўмак кўрсатиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунга қадар 134 дан ортиқ давлат ушбу ташкилот билан манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширмоқда. ЮНИДО эса 1966 йил ташкил топган бўлиб, унинг асосий мақсади ривожланаётган давлатларнинг индустриал юксалишига кўмаклашишдир. Ҳозирда дунёдаги 167 давлат бу ташкилотнинг аъзоси ҳисобланади. Улар сирасига Ўзбекистон ҳам киради.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Америкалик аёл ChatGPT ёрдамида ўзида саратон борлигини аниқлади
Жаҳон | 22:14
-
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09
-
Ҳиндистон Покистонни сайёҳлар ўлимида айблаб, уни сувсиз қолдириш билан таҳдид қилмоқда. Уруш бошланиши мумкинми?
Жаҳон | 22:02
-
Зеленский Трампга Россия—Украина урушини тугатиш бўйича янги таклифлар юборилганини маълум қилди
Жаҳон | 21:23
Мавзуга оид

17:42 / 17.08.2023
Баҳром Шарипов қўмита раҳбарлигидан кетди

11:08 / 09.04.2023
Номсиз муаллиф кимнинг манфаатларини ҳимоя қилмоқда: ипакчилик соҳасиними ёки “Ўзбекипаксаноат”ни?

15:47 / 29.03.2023
Ўзбекистонда ипакчилик: самарасиз бюрократик бошқарув сақланиб қолмоқда

14:58 / 07.01.2020