Ўзбекистон | 14:58 / 07.01.2020
2180
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда пиллачилик тармоғига бағишланган инвестицион форум ўтказилади

Ўзбекистонда март ойида пиллачилик тармоғига бағишланган инвестицион форум ўтказилади.

«Форумни март ойида, Наврўз умумхалқ байрами арафасида ўтказишни мўлжаллаяпмиз. Унга пиллачилик, ипакчилик, мода индустриясига алоқаси бўлган 40дан ортиқ давлатларнинг мутахассисларини  таклиф қилганмиз. Бу бўйича иш олиб боряпмиз», деди «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раис ўринбосари Олимжон Жумаев 7 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида .

Матбуот анжуманида «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раис ўринбосари ипакчилик соҳасида Ўзбекистоннинг тутган ўрнига оид статистик маълумотларни ҳам келтирди. 

«Бугунги кунда пилла етиштириш бўйича Ўзбекистон Хитой ва Ҳиндистондан кейин 3-ўринда туради. Етиштирилган пилла хом ашёсининг аҳоли жон бошига тўғри келиши бўйича 1-ўринда туради», деди у.

Берилган маълумотларга кўра, «Afghan Bazar Carpets» GmbH компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон ҳудудларида сифатли ипакли гиламларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилган. Руминия ва Япония институтлари билан Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ўртасида тажриба алмашиш ҳамда қўшма лойиҳалар асосида тадқиқотлар олиб бориш белгилаб олинган.

2019 йилда пиллачилик ва ипакчилик соҳаларида Озарбойжон Республикаси билан ҳам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО) билан бир йиллик 120 минг долларга тенг лойиҳа амалга оширилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти