Спорт | 17:40 / 13.07.2018
1770
1 дақиқада ўқилади

Иорданияда карате бўйича XV Осиё чемпионати бўлиб ўтади 

Энг яхши Осиё карате усталари ҳафта сўнгида Иорданияда тўпланишади. 13-15 июль кунлари AKF нинг XV Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу мусобақа фақат Осиёдаги янги карате усталарини аниқлаш билан чекланмайди, ушбу мусобақа Токио-2020 Олимпиядасига саралаш босқичи учун балларни аниқлашга қаратилган биринчи мусобақа бўлгани билан ҳам янада катта аҳамият касб этмоқда.

XV Осиё чемпионатида 29 давлатдан 300 дан ортиқ карате устаси рақобатчилик қилишади. Бугун, 13 июль куни Жаҳон чемпионлари, жаҳон рейтинги етакчилари ва Осиё давлатларидан ғолиблар биринчи даражали мусобақасини ўтказишади.

Ўзбекистон карате Миллий Федерацияси раҳбари Нурхон Нафасов Бутунжаҳон карате федерацияси Президенти Антонио Эспиноз ва ташкилот Бош котиби Тошихаса Нагура билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистондаги карате ривожи, спортнинг ушбу турини оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида суҳбат бўлиб ўтди.

Фото: Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид