Light | 21:43 / 14.07.2018
25659
2 дақиқада ўқилади

Фотограф томчиси суякларгача эритиб юборадиган кислотали ҳовузларни суратга олди

Бу ғаройиб суратлар коинот ҳақидаги бирор фильмдан лавҳага ўхшайди, аслида эса улар бизга жудаям яқин. Бу ҳовузларни Шарқий Африкадаги Данакиль саҳросининг қоқ юрагида кўриш мумкин, деб ёзади Metro.

Бу кислотали ҳовузларни фотограф Нета Декель суратга туширган. Унинг сўзларига кўра, бу у умри давомида суратга олган энг ғаройиб масканлардан биридир.

"Кислота ўта хавфли — бир томчиси суякларингизгача эритиб юборади. Ҳовузлар Эртале вулқони яқинида жойлашган ва вулқон кули билан ўралган. Ҳиди ҳам осмонгача ўрлайди. У шунчалар бадбўй эдики, нафас олишнинг имкони йўқ эди"

Фото: Neta Dekel/Caters News

Данакиль саҳроси уч мамлакат: Эфиопия шимоли-шарқи, Эритрея жануби ва Жибути шимоли-ғарби бўйлаб 100 минг квадрат километрдан ортиқроқ майдонга чўзилган. Бу ер дунёдаги энг иссиқ жойлардан бири бўлиб, кундузги ҳарорат кўпинча 50 даражадан юқори бўлади.

Фото: Neta Dekel/Caters News
Фото: Neta Dekel/Caters News
Фото: Neta Dekel/Caters News
Фото: Neta Dekel/Caters News
Фото: Neta Dekel/Caters News
Фото: Neta Dekel/Caters News
Фото: Neta Dekel/Caters News
Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш