Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шотландияликларни Трампнинг хавфсизлигига сарфланган пуллар аччиқлантирди
Фото: AP
Шотландия аҳолиси ҳукумат АҚШ президенти Дональд Трампнинг мамлакатга ташрифи вақтида унинг хавфсизлигини таъминлашга 5 млн фунт стерлинг (6,6 млн доллар) сарфлаганидан аччиқланмоқда.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Трампнинг ўзининг Trump Turnbery меҳмонхонасига ташрифи билан боғлиқ харажатлар солиқ тўловчилар гарданига тушганидан норозилик билдирганлар. Трампнинг осойишталигини унинг ташрифига қарши минглаб намойишчилардан ҳимоялаш учун меҳмонхонага катта сондаги полиция кучлари тортилган.
Бундан ташқари, намойишлар ўтган Эдинбург ва Глазгода ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Трамп ташрифи вақтида тартибни сақлашга умумий ҳисобда 5 мингга яқин полициячи жалб қилинган.
Шу туфайли шотландияликлар Лондонга Трамп учун сафланган пулларни Вашингтон зиммасига қўйишни таклиф қилишмоқда. Шу билан бирга Буюк Британия ғазначилиги раҳбари Элизабет Трасс Шотландиянинг харажатлари қоплаб берилишига ваъда берган.
Мавзуга оид
12:24 / 19.11.2025
Шотландияда драма. Европада ЖЧнинг яна беш иштирокчиси маълум бўлди
07:20 / 24.07.2025
WSJ Трампнинг пресс-пулидан чиқариб ташланади
10:53 / 30.03.2025
Олимлар ҳеч қандай тирик жонзотга ўхшамайдиган организмни топишди
11:05 / 11.01.2025