Жаҳон | 11:10 / 15.07.2018
16664
1 дақиқада ўқилади

Туск Трампнинг Украинага нисбатан муносабатини ошкор қилди

Kevin Lamarque/Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп Еврокенгаш раҳбари Дональд Тускка Россиянинг Украинага нисбатан сиёсати сабабларига қизиқишини, Украинга нисбатан эса унчалик хайрихоҳ эмаслигини айтган. Бу ҳақда Еврокенгаш раҳбари Польшанинг TVN24 телеканалида маълум қилган.

«Президент Трамп мен билан учрашувларда бир неча марта Украинага нисбатан унчалик хайрихоҳ эмаслигини ва Россия Украинада нима қилганини тушунишини айтган», — деди Туск.

ОАВ июнь ойида бўлиб ўтган «Катта еттилик» саммитида Трамп Қрим Россияга тегишли эканлигини, чунки у ерда рус тилида сўзлашувчилар яшашини айтганлигини ёзганди. Бундан ташқари, Оқ уй раҳбари Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини, чунки «Украина — дунёдаги энг коррупциялашган мамлакатлардан бири» эканлигини айтган.

Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид