13:10 / 15.07.2018
80899

Видео: Шаҳрам Ғиёсов рақибини илк раунддаёқ нокаутга учратди

Бугун, 15 июль куни тонгда бир йўла уч нафар ўзбекистонлик профессионал боксчи АҚШда навбатдаги жангларини ўтказди.

Дастлаб, Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров америкалик боксчи Кевин Жонсонга қарши рингга кўтарилиб, ҳакамлар қарорига кўра ғолиб деб топилган бўлса, Ўзбекистоннинг иккинчи вакили, Рио-2016 Олимпиадаси​ финалчиси Шаҳрам Ғиёсов нокаут билан ғалаба қозонди. 

У мексикалик Даниэль Эчеверрияни биринчи раунддаёқ полга қулатди.

Шу тариқа, Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги учинчи жангида ҳам ғалаба қозонди. У бундан аввалги икки жангнинг биттасида ҳам нокаутли ғалабага эришганди. 

Мексикалик рақиб эса анча тажрибали боксчи ҳисобланарди. У шу вақтгача 24та жанг ўтказиб, уларнинг 19тасида ғалаба қозонган (17таси нокаут), 5та жангда мағлубиятга учраганди (2таси нокаут).

Top