13:50 / 16.07.2018
23445

Долларнинг расмий курси 7800 сўмдан пастга тушди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 17 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 25,61 сўмга арзонлаган ва 1 доллар 7787 сўму 81 тийинга тенг бўлиб турибди. 

Евро курси эса 76,80 сўмга пасайиб, 9100.06  сўмни ташкил қилган. 1 Россия рубли курси 0,35 сўмга кўтарилиб, 124.54 сўм бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойи бошида 8200 сўмга яқинлашган доллар курси, кейинги ҳафталар давомида курс узлуксиз арзонлаб келмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Top