Жаҳон | 11:40 / 16.07.2018
11491
1 дақиқада ўқилади

Европа кенгаши раиси АҚШ, Россия ва Хитойга чақириқ билан чиқди

Фото:REUTERS/Thomas Peter

Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск АҚШ, Россия ва Хитойни савдо урушларини бошламасликка чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Айни дамда Туск ва Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Пекинда ХХР бош вазири Ли Кэцян билан учрашув ўтказмоқда.

Еврокенгаш раисининг сўзларига кўра, ҳали “можаролар ва алғов-далғовликнинг олдини олиш учун вақт бор”. Шунингдек, Туск Россия, Қўшма Штатлар ва Хитойни Жаҳон савдо ташкилотини ислоҳ этишга чақирди.

Аввалроқ, Хитой савдо урушини бошлаш АҚШга ўз иқтисодий муаммоларига ечим топишда ёрдам бермаслиги ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид