Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Тақдирлаш маросими вақтида ёмғир қуйди. Фақат Путинга зонтик тутилди
15 июль куни Москвадаги «Лужники» стадионида жаҳон чемпионати финал учрашуви ўтказилди. Ўйин Франциянинг Хорватия устидан 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйинни трибунадан мезбон давлат раҳбари Владимир Путин, ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳамда финалчилар - Франция президенти Эммануэль Макрон ва Хорватия президенти Колинда Грабар-Китарович ҳам кузатиб боришди.
Улар ҳакамнинг ўйин тугагани ҳақидаги ҳуштагидан кейин майдонга чиқиб келишди ва футболчиларни тақдирлаш маросимида қатнашишди.
Шу вақтда қўққисдан ёмғир қуйиб юборди. Бу вазиятда дарҳол Россия президентига соябон тутишди. 7 дақиқа ўтибгина унинг ёнидаги арбобларга соябон келтирилди, бу вақт ичида эса улар жиққа ҳўл бўлишди.


Ижтимоий тармоқларда бу ҳолат турли пичинг ва кинояларга сабаб бўлди. Интернет фойдаланувчиларининг аксарияти чемпионат мезбонларини маданиятсизликда айблаган.
Мавзуга оид
23:00 / 04.12.2025
Америка делегацияси Зеленский билан учрашувни бекор қилган — ОАВ
22:15 / 04.12.2025
BRICS ягона валютасини жорий этишга шошилишдан маъно йўқ – Путин
15:45 / 04.12.2025
Нефт, қурол ва геосиёсат. Путин нега Ҳиндистонга давлат ташрифи билан келмоқда?
08:52 / 04.12.2025