Қашқадарёда маҳкумлар ўртасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда китоб мутолааси ва китобхонликка кенг ўрин берилиб, бу давлат аҳамиятидаги масалага айланди. Мамлакатнинг барча олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида, маҳалла гузарларида ва ҳатто меҳнат жамоаларининг маърифат хоналарида мутолаага ихлосмандлар учун китоблар жамланмаси бурчаги ташкил этилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти ташаббуси билан бошқарма жазони ижро этиш тизимларидаги ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасаларида билиб-билмай, адашиб ёки эҳтиётсизлик ортидан содир этган жинояти учун айни чоғда тарбияланаётган маҳкумлар ўртасида маънавий-маърифий тадбир уюштирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати KUN.UZ’га хабар бермоқда.

Тадбирда бошқарма раҳбарияти, ички ишлар органлари фахрийлар кенгаши, М.Тошмуҳамедов номли мусиқали драма театри жамоаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тўрт кун давом этган тадбир доирасида дастлаб жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга уларнинг исм-шарифи қўйилган ҳолда забардаст адибларимиз қаламига мансуб 1000дан ортиқ китоб топширилди. Эътиборга молик жиҳати кўплаб маҳкумлар бундай совға олгани бир умр ёдидан чиқмаслигини, мазкур китобни мутолаа қилишини, жазо муддатини ўтаб бўлиб, уйга қайтганида оила аъзоларини ҳам бундан баҳраманд қилишини билдиришди.
Тадбир режаси доирасида маҳкумларга китоблар топширилгач, Муллатўйчи Тошмуҳамедов номли вилоят мусиқали драма театри режиссёри Актам Хушвақтов томонидан саҳналаштирилган “Хазина” номли мусиқали томоша намойиш қилинди.
Сарвар Анвар ўғли,
KUN.UZ мухбири
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

14:12 / 19.04.2025
Оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилади

19:46 / 28.03.2025
Шавкат Мирзиёев жазо муддатини ўтаётган 488 нафар шахсни афв этди

21:14 / 24.03.2025
Қашқадарё вилоятида ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди

20:08 / 21.03.2025