Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин
Янги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Янги нормаларга кўра, белгиланган рўйхатдаги китобларни ўқигани тасдиқланган айрим маҳкумларга жазони ўташ муддатини қисқартириш имконияти яратилмоқда.
Қонунга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, Жиноят кодексининг 73-моддаси 4-қисмида кўрсатилган шахсларга (умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилганлар бундан мустасно) озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ даврида тайинланган жазо муддатини қисқартириш мумкин бўлади.
Бунинг учун маҳкумда тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган, белгиланган тартибда тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китобларни ўқигани тасдиқланиши шарт.
Қоидаларга кўра:
- ҳар бир ўқилган китоб учун жазо муддати 3 кунга қисқартирилиши мумкин;
- бироқ 1 йилда кўпи билан 30 кунгача қисқартиришга йўл қўйилади.
Китоб ўқиганлик фактини аниқлаш маҳкумнинг муассаса маъмуриятига берган аризаси асосида, жазони ижро этиш муассасаси ходимлари ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия томонидан амалга оширилади. Комиссия йиғилиши йилига камида 2 марта ўтказилиши белгиланган.
Имтиҳон (баҳолаш) натижаларига кўра комиссия маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш ҳақида хулоса қабул қилади. Хулосанинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилиб, маҳкумга имзо қўйдирган ҳолда топширилади, ҳимоячига эса сўровига кўра берилиши қайд этилган.
Шундан сўнг, хулоса қабул қилинганда муассаса маъмурияти судга жазо муддатини қисқартириш тўғрисида тақдимнома юборади. Якуний қарор эса суд томонидан қабул қилинади.
Мавзуга оид
18:04 / 15.01.2026
Маҳкумларга масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилди
08:31 / 19.07.2025
Оғир касалликка чалинган маҳкумларни озод қилиш қоидаларига ўзгартириш киритилади
19:46 / 28.03.2025
Шавкат Мирзиёев жазо муддатини ўтаётган 488 нафар шахсни афв этди
20:08 / 21.03.2025