Ўзбекистон | 14:10 / 16.07.2018
17637
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бўйлаб рақамли телевидениеда вақтинчалик узилишлар кузатилади 

Бугун, 16 июль куни тунги вақтдан бошлаб Тошкент шаҳри ва вилоятининг айрим ҳудудларида рақамли телевидение телеканаллари намойиши узилиб қолди. Маълум қилинишича, бугуннинг ўзида ушбу ҳудудда соат 12:00дан бошлаб телеканаллар эфири қайта узатила бошланган.

«UZDIGITAL TV» компаниясига асосланиб «Xabar.uz» нашри маълум қилишича, бунга 2018 йилнинг 16 июлидан 14 августгача қадар соат 01:00дан 12:00гача республика бўйлаб режага мувофиқ профилактика ишлари олиб борилиши бошлангани сабаб бўлган.

Профилактика муносабати билан телеканалларда намойиш вақтинчалик тўхтатилади.

Республика бўйича тўхталишлар жадваллари билан қуйида батафсил танишиш мумкин:

«UZDIGITAL TV» маъмурияти юзага келган ноқулайликлар учун рақамли ТВ фойдаланувчиларидан узр сўраган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид