Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биринчи ярим йилликда қанча янги кичик корхона ташкил этилгани маълум қилинди
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистонда 2018 йилнинг январь – июнь ойларида 25,9 мингта янги кичик корхона ва микрофирма (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил қилинди. ЎзА хабарида айтилишча, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,6 фоизга кўпдир.
Энг кўп кичик корхона ва микрофирмалар савдо соҳасида (23,2 фоиз), саноат тармоғида (22,0 фоиз), қурилиш тармоғида (12,7 фоиз), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (12,4 фоиз), яшаш ва овқатланишда (7,7 фоиз), ташиш ва сақлашда (3,9 фоиз) ташкил этилган.
Ҳисобот даврида кичик тадбиркорлик субъектларининг сони (ҳар 1000 аҳолига, бирликда) ҳудудлар бўйича энг кўп кўрсаткич Тошкент шаҳрида – 22,5, Сирдарё вилоятида – 17,9, Жиззах вилоятида – 16,4, Тошкент вилоятида – 15,0, Навоий вилоятида – 13,3 ва Қашқадарё вилоятида 13,2 бирликда бўлиб, ўртача кўрсаткич 10-13 бирлик оралиғида Бухоро, Андижон, Хоразм, Фарғона, Қорақалпоғистон Республикасида ва Самарқанд вилоятларида аниқланди. Наманган вилоятида 9,9 ва Сурхандарё вилоятида 9,0 бирликда ушбу кўрсаткич паст бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
15:20 / 15.12.2025
Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар: ТОП-10 давлат рўйхати
14:57 / 13.12.2025
Тадбиркорлик харитаси: энг кўп корхона Тошкент шаҳрида
14:30 / 11.12.2025
Корхоналарда иссиқлик хўжалигини юритиш бўйича янги меъёрлар жорий этилади
12:16 / 04.12.2025