Технология | 16:20 / 17.07.2018
2827
2 дақиқада ўқилади

Роботлар янги иш ўринларини яратиб беради

Фото: Getty Images

PwC таҳлилига кўра, сунъий интеллект иқтисодий ўсишни таъминлаб беради ва ишсизлик муаммосини бартараф этиши мумкин. Лекин у саноат соҳасида ишчилар сонини ўзгартириб юбориши ҳам мумкин. У технологиянинг олдинги намуналаридан фарқ қилади, чунки робот ва алгоритмлар интеллектуал, шунингдек, кундалик юмушларни бажариши мумкинлиги ҳақида баҳслашаётганлар ҳам оз эмас.

PwC бош иқтисодчиси Жон Хоксворт шундай дейди: «Буғ машинасидан тортиб компьютергача бўлган асосий янги технологиялар нафақат мавжуд ишчи кучи ўрнини тўлдиради, балки маҳсулдорликни ҳам оширади. Бу нархларни тушириб, реал даромад ва харажат даражасини оширади ва кейин қўшимча ишчиларга бўлган талаб ўсади. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, сектор бўйлаб иш ҳажми босқичма-босқич ошиб бораверади».

PwC маълумотида 2017-2037 йилларда тахминан 7 млн. иш ўрни сунъий интеллект томонидан эгалланади. Ҳайратланарли жиҳати шундаки, бу ҳолат 7.2 млн. ишчига эҳтиёж туғдиради. Соғлиқни сақлаш тизимида 22 фоиз, илмий ва техник хизматлар 16 фоиз ва таълим жабҳалари 6 фоиз миқдорида кадрларни талаб қилади. Аксинча, мануфактурада 25 фоиз, транспортда 16 фоиз ва давлат бошқарувида 18 фоиздан пасайиш кузатилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид