Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливия президенти Трампни «инсоният душмани» деб атади
Боливия президенти Эво Моралес АҚШ президенти Дональд Трампни “инсоният душмани” деб атади. У Трампга бундай “баҳони” Куба пойтахти Гаванада ўтётган Сан-Паулу анжуманида берди. Ушбу анжуманда Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатларининг сўл партиялари ва ташкилотларининг 600 дан кўпроқ вакили иштирок этмоқда.
“Айни вақтда АҚШ президенти Дональд Трамп душман ҳисобланади, Инсоният душмани, бутун сайёрамиз душмани”, деб айтган Моралес.
Боливия президенти, шунингдек, Куба инқилоби етакчиси Фидел Кастронинг “аксилимпериалистик ғоялари” ҳозирда ҳар қачонгидан долзарброқлигини қўшимча қилган. Гаванадаги анжуман айнан Кастро хотирасига бағишланган.
Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳам Вашингтоннинг сиёсатини кескин танқид қилган. “Биз Трамп маъмуриятининг ақлсиз режаларига ва ҳарбий оккупация таҳдидларига қарши туришга мажбурмиз. Бироқ биз империя томонидан солинувчи ҳеч қандай таҳдиддан кўрқмаймиз”, деб айтган Мадуро.
Унинг айтишича, АҚШ Венесуэланинг табиий захираларини қўлга киритиш мақсадида унга қарши “ноконвенционал уруш” олиб бормоқда.