Жаҳон | 00:00 / 18.07.2018
22870
2 дақиқада ўқилади

ОАВ Скрипалларни заҳарлаган “6 кишидан иборат гуруҳ” ҳақида маълум қилди  

Британиянинг Солсбери шаҳрида россиялик собиқ агент Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланишини 6 кишидан иборат гуруҳ амалга оширган бўлиши мумкин. Таъкидланишича, гуруҳда “муҳим позиция”ни аёл киши эгаллаган. Бу ҳақда Daily Mail нашри разведкадаги манбага иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди.

Британия ҳукуматининг таъкидлашича, 4 март куни Солсберида Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланган. Лондон Скрипалларнинг А234 моддаси билан заҳарланишига Москва алоқадор, деб ҳисобламоқда. Москва эса бу айбловларни инкор қилиб келмоқда.

Маълум қилинишича, Скрипалларни заҳарлаш ташкилотчилари гуруҳи таркиби ҳақидаги тахмин Эймсберидаги жабрланувчининг укаси Роули, Чарли ва бир ой аввал вафот этган  Стержес маҳаллий боғда асаб-фалажловчи моддали атир флаконини топиб олиб, уни ўзларига сепишганини айтгандан кейин билдирилган.

“Атир флакони версияси Сергей ва Юлия Скрипалга ҳужумни содир этган 6 кишидан иборат гуруҳга аёл киши киргани ҳақидаги тахминни мустаҳкамлайди”, деб хулоса қилмоқда нашр.

Мавзуга оид