Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бешикдалигидаёқ ўт азобини кўрган Муҳибилло мададга муҳтож
Инсонийлик сифати. Бу таърифга лойиқ бўлиш учун кўплаб сифатлар соҳиби бўлиш лозим. Аввало, ўз жигарбандлари учун меҳрли бўлмоқ, улар учун яшамоғ даркор.
Kun.uz таҳририяти мухбирлари навбатдаги мурожаат сабаб Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида бўлишди.
13 ёшли Муҳибилло Абдуғаниев ҳозирда бувиси Адолат Ёқубованинг қарамоғида ўсмоқда. Шу сабабли бизни Адолат хола кутиб олди ва бошларидан ўтказган мусибатни сўзлаб берди.
Бу мудҳиш воқеа 2006 йилнинг 26 ноябрь куни содир бўлган. Шу куни кеч соат 23:00ларда Адолат холанинг ўғли ва келини (Муҳибиллонинг ота-онаси) уйларига кириб кетишади. Орадан 1 соатлар чамаси вақт ўтгандан сўнг, Адолат хола ўғлининг овозини эшитиб, ташқарига чиқади. Ўғли ва келини яшаётган уй олов ичида эди. Ёнғин носоз иситгич (таракан печка) сабабли келиб чиққан эди.
“Келинимнинг кўп жойи куймади. Лекин юқори нафас йўллари куйганлиги сабабли бир кундан сўнг оламдан ўтди. Ўғлим 10 кун яшади”, деди оғир жудоликка учраган Адолат хола.
“Воқеа содир бўлганида, ҳовлига отилиб чиқдим. Келиним ҳам куйган. Уйда неварам бешикда чинқириб ётар эди. Эшикни олдигача судраб борган эдим бешик иккига бўлиниб кетди. Аввалига неварамдаги куйикларни пайқамадик. Билганимиздан сўнг, шифокорга олиб бордик. Шу ишлардан сўнг неварам менинг қўлимда қолиб кетди”, дея Адолат хола бўлган воқеани сўзлаб берди.

Аёл билан гаплашганимизда неварасини шу кунгача ўкситмай қараб келаётганлигини, ҳеч кимдан ёрдам сўрамай, шу кунгача даволатганини айтди. Бу ҳолатга тушишига, аввало, ўзини айбдор ҳис этади. Кемтик ҳолатда ўсмасин деб ҳатто якка тартибда ҳам ўқитилишига рози бўлмаган. Болаларга қўшилсин, улар билан ўйнасин, бир чеккада қолиб кетса, уйидан чиқолмай юрса буни мен қандай кўтараман деб мактабга берган.
Муҳибиллони даволатиш учун муштипар бувиси кўп жойларга югурди. Имконияти етгунича муолажалар қилдирди. Қўлига пул тушди дегунча неварасини олиб шифохонага борди.
“2016 йил Тошкентдан сайёр гуруҳ келди. Ўтган йили Андижонга корейслар келди. Уларга кўрсатдим. Бошқа жойларга олиб бордим. АДМИга, САМПИга бордик. Ҳаммаси ордер керак дейишди. Ҳомий топиш керак дейишган эди. Ўзимга ўзим ҳомийман дедим. У пайтлар шароитим бор эди. Анча операцияларни ўтказдик. Яна бир-икки операциялари бор. Қўллари, юзини пластик операция қилиш керак. Қулоқлари яхши очилмаган. Буёғига энди кўмакка муҳтож бўлиб қолдим болам”, дейди Адолат хола.

Муҳибилло билан суҳбатлашган чоғимизда унинг ҳаётга қизиқиши баланд эканлигини билдик. Дунёқараши ҳам жуда кенг экан. Футбол, китоб ўқиш, техника ва технологиялардан яхшигина хабари ҳам бор экан. Келажакда шифокор бўлишни мақсад килган.
Оиланинг бу тарихини эшитиб беэътибор бўлолмайди инсон. Бу бахтсизликлардан кейин ҳам қаддини тик тутиб бор имкониятини ишга солаётган Адолат холанинг ирода кучига тан бермай илож йўқ, албатта. Олдинда ҳали синовлар бисёр. Неварасини оз эмас кўп эмас 14 маротаба операция кутиб турибди (шифокорлар тасдиғи бўйича). Операцияларнинг ҳаммасига 20 миллион атрофида маблағ кетар экан.
Шундоқ ҳам ота-онасиз, кўнгли ярим ўсган Муҳибиллога ҳам руҳий, ҳам моддий тарафлама мадад қўлини чўзайлик. Ёш ўксик қалб эгасини мудҳиш воқеалардан қолган асоратлардан халос этайлик. Савобли амаллардан тўхтамайлик.
Бувиси Адолат Якубованинг номига очилган пластик карточка:
Click/PayMe: 8600 0423 2486 2472
Телефон: (91) 143-52-76
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025