Жамият | 11:48 / 19.07.2018
6497
2 дақиқада ўқилади

Real House компанияси 10 та хонадонни хайрия тарзида тақдим этди

Яқинда, оммавий ахборот воситаларида аҳолининг заиф қатламлари, хусусан кам таъминланган ва имконияти чекланган фуқароларнинг яшаш шароитлари ёмон эканлиги тўғрисида масала кўтарилган эди. Мазкур масала кўчмас мулк соҳасида фаолият юритувчи Real House компаниясини бефарқ қолдирмади.

Фото: Real House 

Компания нафақат пойтахтнинг инфратузилмасини ривожлантиришда ва қулай уй-жойларни қуришда фаол иштирок этмоқда, энг муҳими, шаҳарнинг ижтимоий соҳасига ўзининг сезиларли ҳиссасини қўшмоқда. Яъни, Real House раҳбарияти биринчилардан бўлиб муҳтожларга ёрдам бериш ташаббуси билан чиқди ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига хайрия мақсадида 10та янги хонадонни тақдим этди. Ўз навбатида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги турар уй-жойларига муҳтож бўлганлар сонини аниқлади, улар ичида имконияти чекланган фуқаролар ҳам мавжуд.

Фото: Real House 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Real House компаниясининг бош директори ва барча ходимларига пойтахтимиз аҳолиси ҳаётини яхшилашга қўшган ҳиссаси учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

Ўзбекистонда кўп қурилиш ташкилотлари мавжуд, Real House компаниясининг ташаббуси эса, компаниялар жамият олдида қанчалик масъул, сахий ва мард бўлишининг ёрқин намунаси ҳисобланади.

Фото: Real House 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мамлакатимизда бундай компаниялар сони янада кўпайиб боришига умид билдиради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид