Миллатлараро тинчлик ва тотувликка йўл
“Олимпиада мен учун муҳаббат, тинчлик ва халқлар бирдамлигидир”, – деган эди машҳур спорт ва кино устаси Жеки Чан. Дарҳақиқат, спорт халқларни бир-бирига яқинлаштиради ва айни асосда, кенг миқёсда халқлар ўртасида тинчликка кўприк сифатида хизмат қилади.

7 ёшдан 70 ёшгача
Куни кеча 23 июнь Халқаро Олимпия кунининг 70 йиллиги муносабати билан Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси ва Ўзбекистонда инновацион қурилиш компаниялардан бири бўлган Real House бренди бош ҳомийлигида пойтахтимизнинг “Миллий” стадионида “Olympic Day” миллий марафони ўтказилди. Тадбир 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган номдор ва ҳаваскор енгил атлетикачилар, спорт ихлосмандлари ва юртимиз эстрадаси юлдузларининг ўзаро иштирокида икки босқичда юқори савияда бўлиб ўтди.


Ғалаба нашидаси
Тадбирнинг кундузги қисмида бир неча ёш йўналишлари ва енгил атлетиканинг бир неча турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди ва ғолиблар аниқланиб, тадбирнинг бош ҳомийси “Real House” бренди ва Миллий олимпия қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Юлдузли


















