Жамият | 23:06 / 19.07.2018
7703
4 дақиқада ўқилади

Вақф қилинган китоблар жамланмаси Жиззахдаги масжидларга етказилди

Жорий йилнинг 18 июль куни «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги 5 та масжидга ва Шароф Рашидов туманидаги 26 та масжидга жами ҳисобда 36 млн сўмлик 33 турдаги 1240 та китоб етказиб берилди. Бу ҳақда «Вақф» хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати хабар бермоқда

Фото: «Вақф» хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Масжидларнинг ҳар бирига Ўзбекистонда нашр этилган «Муаллими соний», «Ҳазрати Нуҳнинг кемаси ва тўфон воқеаси» китоблари ва тасбеҳлар икки донадан, «Қуръони карим», муфтий Усмонхон Алимовнинг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўъжизалари», «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам васиятлари», «Сўраган эдингиз» 1-2 тўплам, «Оилада фарзанд тарбияси» китоблари, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб, «Одоблар хазинаси» тўплами, «Ислом тарихи» тўплами, «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан бир жуз, «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад содиқ», «Бахтиёр оила», «Амаллар ниятга боғлиқ», «Зикр аҳлидан сўранг» китобининг 2, 5-қисмлари, «Олтин силсила» 6-жузи, «Ҳалол очиқ ойдиндир, ҳаром очиқ ойдин», «Исроф», «Қарз ва унга боғлиқ масалалар», «Соғлом бола», «Тасаввуф ҳақида тасаввурлар», «Зуҳд ва ҳаё» китоблари бир донадан Аллоҳ йўлида вақф мулки қилиб берилди.

Фото: «Вақф» хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати
Фото: «Вақф» хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Бундан ташқари, «Ўкинма», «Иҳё улумиддин», «Қарз», «Ғийбат ўзи нима?», «Қуръон қалблар шифоси» «Енгил амаллар», «Нурул басар», «Дунё ва дин одоби» «Аҳмад Лутфий Қозончи», «Бир виждон уйғонур», «Мусулмоннинг 35 одоби», «Абу Ҳомид Ғаззолий», «Осонлаштирилган тажвид қоидалари», «Мен ҳам намоз ўқийман» каби китоблар ҳам масжидларга тақдим этилди.

Маълумот ўрнида: тўпланган маблағлар эвазига вилоятлардаги масжидларга китоблар олинади ва Аллоҳ йўлида вақф қилинади.

Эслатиб ўтамиз, йиғилган маблағлар эвазига ҳозирги кунгача 63 та масжид уламолар томонидан ёзилган энг сара асарлар билан таъминланди. Сиз ҳам ушбу акцияни қўллаб-қувватланг!

Сўмда пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):
8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)

Мурожаат учун телефон:

+998974490456 (Темурбек)
+998909074554 (Шавкатбек)

Фото: «Вақф» хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати
Фото: «Вақф» хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати
Фото: «Вақф» хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати
Фото: «Вақф» хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Мавзуга оид