08:25 / 20.07.2018
12386

Корхоналар учун энг хавфли мобил дастурлар маълум қилинди  

Фото: REX/Shutterstock

Киберхавфсизлик соҳасидаги мутахассислар корпоратив мижозлар учун хавф солиши мумкин бўлган энг хавфли мобил дастурлар рўйхатини тузишди. Бу ҳақда Appthority компаниясининг тадқиқотида айтилган. 

Мутахассислар iOS операцион тизимида ишловчи қурилмалар учун энг хавфли дастурлар сифатида WhatsApp ва Facebook Messenger мессенжерларини айтишган. Антирейтингнинг 3-ўринига Waze навигацион дастури қўйилган.

WhatsApp ва Facebook дастурлари Android-смартфонлар учун ҳам энг хавфли дастурлар деб топилган. Бироқ бу ерда 3-ўринга Telegram қўйилган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Waze ва Telegram ушбу рейтингга илк бор киритилган.

Facebook ва WhatsApp дастурлари 10 баллдан 7 балл олган. Катта балл олиш бу дастурлар корхона билан боғлиқ маълумотларни маълумотлар серверига жўнатиши мумкинлигини ёки хавфсизлик сиёсатига мос келмаслигини англатади. Мисол учун, рейтингга киритилган кўплаб сервислар манзиллар китоблари ва СМС-хабарларни ёт серверларга жўнатади ва HTTPS баённомасини ўчириб қўяди.

Мутахассислар, шунингдек, корхоналар маълумотлар чиқиб кетиши олдини олиш учун ўзлари мустақил равишда қора рўйхатга киритадиган дастурлар тоифаси ҳақида маълум қилишган. Бундай тақиқловга кўпинча мессенжерлар, ижтимоий тармоқлар мижозлари ва онлайн-танишувлар учун сервислар тушади. 

Top