Жаҳон | 10:08 / 21.07.2018
5429
1 дақиқада ўқилади

Исроил Сурия жануби Дамашқ назоратида эканини тан олади - ОАВ

Фото: AP Photo/Jacquelyn Martin

Исроил ҳукумати Сурия жанубий қисмидаги ҳудудлар Сурия Араб Республикаси ҳукумати назоратида эканини тан олиш ниятида. Бу ҳақда The Washington Post манбаларга асосан ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Исроил ҳукумати Россия билан келишувлар доирасида шундай қадамга боради.

Таъкидланишича, исроилликлар Исроил ва Сурия қўшинларини ажратиш тўғрисидаги келишувни амалга ошириш бўйича ҳам ишларни бошлайди.

Шу билан бирга, Россия Эрон билан Сурия жанубидан эронликлар армиясини олиб чиқиб кетиш ҳақида келишиб олади.

Манбалар сўзларига кўра, Россия Исроил Эроннинг минтақадаги қўшинларига зарба берса, «бунга қаршилик билдирмаслик мажбуриятини» ҳам олади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид