Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ўтган йили Украинадан қанча қурол сотиб олгани маълум бўлди
Украина 2017 йилда олти мамлакатга экспорт шартномалари бўйича қуролнинг оддий турлари етказиб берилишини таъминлади.
Бундан Украинанинг Алоҳида қурол турларини халқаро топширувлари тўғрисидаги экспорт назорати Давлат хизматининг 2017 йил якунлари бўйича ҳисоботидаги маълумотлар дарак беряпти.
«2017 йилда Украинада Таиландга 16та «Оплот» БМ танкларини экспорт қилди. Шунингдек, 17 мингдан ортиқ ўқ отар қурол, 800 дан ортиқ енгил турдаги қурол-яроғ АҚШ, Ўзбекистон, Иордания, Мўғулистон ва Туркияга экспорт қилинди», - дейилади ҳисоботда.
Хабар қилинишича, 2017 йилда Украинанинг ўқ отар ва енгил турдаги қуролининг асосий импортчисига АҚШ айланди. Ушбу давлат 15040та автомат ва пистолет-пулемёт, 790та танкларга қарши олиб ўтилувчи винтовка (сойли милтиқ) ва гранатомёт (граната отадиган қурол)ни сотиб олди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон 2000та автомат ва пистолет-пулемёт харид қилган.
Шунингдек, Иорданияга 22та танкларга қарши олиб ўтилувчи винтовка (сойли милтиқ) ва гранатомёт, 2та станокли гранатомёт ва 1та револьвер (автомат), Мўғулистонга - 10та винтовка (карабин), Туркияга - 3та олиб ўтилувчи зенит ракета мажмуасининг учириш механизмлари етказиб берилди.