11:39 / 23.07.2018
84515

Тожикистонда рекорд вазнли чақалоқ туғилди

Иллюстратив фото/Mir24.tv

Тожикистон жанубидаги Кўлоб шаҳрида рекорд - саккиз килограмм вазнли чақалоқ дунёга келди, дея хабар беради «Мир24» телеканали.

Туғуруқхона шифокори Анзират Иззатуллоеванинг сўзларига кўра, болага аввал кислород ниқобини тақишган, ҳозирда у ўзи нафас олмоқда.

Чақалоқ дунёга келганида саккиз килограмм вазнда бўлган, тўрт соатдан кейин у 800 граммни йўқотди.

Туғуруқ она учун ҳам, бола учун ҳам қийин кечган, ҳозир улар ўзларини анча яхши ҳис қилмоқда.

Бола оиладаги бешинчи фарзанд, қолган болалар туғилган вақтида 3,5 дан 4,5 килограмм вазнга эга бўлган. Аммо чақалоқ семизликдан азият чекмаслиги, шунчаки йирик экани айтилади.

Кўлоб шаҳар маъмурияти оилани қўллаб-қувватлашга ваъда берди — болага доимо бепул тиббий ёрдам кўрсатилади, шунингдек, туғуруқхонадан чиқарилганидан кейин ижтимоий имтиёзлар тақдим этилади.

Қайд этилишича, бу ҳолат - Тожикистон тарихида биринчиси.

Top