Спорт | 22:35 / 23.07.2018
5141
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Португалия профессионал футбол лигалари ҳамкорликда ишлайди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ривожланган мамлакатларнинг академиялари билан алоқа ўрнатмоқда. Яқинда Ўзбекистон ва Португалия профессионал футбол лигалари ўзаро ҳамкорлик борасида келишувга эришди. Мазкур иш юзасидан ПФЛ Халқаро алоқалар бўлими вакили Зоҳид Акрамовни Порту шаҳрига жўнатди.
 
Бугун — 23 июль куни ПФЛ вакили Португалия Профессионал футбол лигаси ижрочи директори Сониа Карнейру ҳамда юридик масалалар бўйича ижрочи директор Жаоу Мартинс билан кўришди. Энди Португалия Профессионал футбол лигаси маркетинг, медиа, клублар билан ишлаш, трансляция ва бошқа турли масалалар бўйича ўз мутахассисларини Ўзбекистонга юбориб, семинарлар ташкил қилиш ва ўз тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёр.
 
Қўшимчасига, «Порту» футбол клуби академияси билан ҳам ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди. Dragon Force номи билан машҳур академия мураббийлари сентябрь–октябрь ойларида Ўзбекистонга ташриф буюриб, ёш футболчиларга футбол сирларини ўргатади.

Мавзуга оид