Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлигада июль ойининг энг яхши футболчиси аниқланди
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси «Локомотив» ҳужумчиси Марат Бикмаевни июль ойининг энг яхши футболчиси деб эълон қилди.
Овоз бериш натижаларига кўра, 6 ўйинда 5 гол ва 2 голли узатма муаллифига айланган Марат Бикмаев 1-ўринни банд этди. Ушбу футболчи Суперлига клублари ва мураббийлари томонидан энг кўп овоз берилган номзодга айланди. Мухлислар сўровномасида эса Бикмаев учинчи бўлди. Умумий баллар сарҳисобига кўра эса барибир Бикмаевга етадиган рақобатчи топилмади.
Иккинчи поғона эса Тиаго Безеррага насиб этди. Безерра мухлислар ўртасидаги овоз беришда ғолиб бўлди. Лекин мураббийлар ва сардорларнинг аксарияти бу футболчини 2-ўринга лойиқ топишди. 3-ўриндан эса Жавлон Иброҳимов жой олди.
Якунда “Локомотив” ҳужумчиси Марат Бикмаев 49 очко билан энг кўп овоз йиғди. Суперлига мураббийлари ва сардорларидан 12 нафари Бикмаевни 1-ўринга лойиқ топишди. Мухлислар ўртасидаги сўровномада энг кўп овоз олган Тиаго Безерра эса якунда жами 34 очко жамғарди. Учинчи поғонани 24 очко билан Жавлон Иброҳимов банд этди.
Мухлислар ўртасидаги сўровномада қўқонлик ишқибозлар анча дадиллик кўрсатишди. Зеро ҳимоячи бўлишига қарамай 11 метрли нуқтадан адашмай зарбалар йўллаётган Мурод Холмуҳаммедов ишқибозлар ўртасидаги сўровномада 2-ўринни эгаллади ва қўшимча 4 очкога эга бўлди. Бироқ бу унга якуний жадвалда 3-ўринни эгаллаш учун етарли бўлмади.
Мавзуга оид
23:34 / 06.11.2025
ФИФА йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун 11 даъвогарни аниқлади
11:55 / 11.12.2024
Бердиев — Суперлиганинг энг яхши мураббийи, Мозговой — энг яхши футболчи
16:34 / 25.12.2021
Шомуродов – Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси, Бердиев – энг яхши мураббий. UZ Football Awards-2021 якунлари
14:39 / 22.12.2021