Ўзбекистон | 07:42 / 24.07.2018
19476
1 дақиқада ўқилади
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ўзгартирилди
Президентнинг 2018 йил 23 июлдаги қарорига мувофиқ ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ўзгартирилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Хусусан, ўзгартиришларга асосан қуйидагилар учун солиқ солинадиган базага нисбатан фоизда солинадиган солиқ ставкалари оширилди:
қайта ишланган мис – 30,0 % (илгари 8,1%);
цинк – 20,0 % (илгари 4,0 %)
олтин – 32 % (илгари 5 %);
кумуш – 32 % (илгари 8,0 %).