Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Махсус автокарвон Ўзбекистондаги йўллар ҳолатини ўрганади
6 августда Москвадан “Хавфсиз йўллар” халқаро автокарвони йўлга чиқади. Автомобиллар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан ўтади, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
Автокарвон Ўш орқали Ўзбекистоннинг Андижон—Тошкент—Самарқанд—Навоий—Бухоро йўналишларида ҳаракат қилишни режалаштирмоқда. Мазкур автокарвоннинг сўнгги манзили айнан Бухоро бўлиши кўзда тутилган.
Қайд қилинишича, ҳайдовчилар жами 6 минг километрни босиб ўтишади. Биргина Россиянинг ўзида машиналар (дам олиш вақти эътиборга олинмаганда) 32 соат юришлари керак бўлади.
Йўл давомида автокарвондаги мутахассислар махсус кўчувчи лабораторияларда халқаро йўлларнинг сифатини текшириб боришади. Улар йўлларнинг равонлиги, бардошлилиги ва бошқа техник омилларни эътиборга олишади.
Мавзуга оид
15:00 / 06.09.2023
Самарқандда халқаро конференция муносабати билан айрим йўллар ҳаракат учун ёпилади
17:17 / 24.08.2023
Йўлларни 822 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилган — Сенат
09:22 / 25.07.2023
Япония Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида янги лойиҳани амалга ошириши мумкин
13:58 / 20.07.2023