Ўзбекистон | 15:43 / 24.07.2018
27969
1 дақиқада ўқилади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилди

Фото: Sputnik

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Кремль расмий сайти хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, телефон мулоқоти чоғида Россия раҳбари Ўзбекистон президентини туғилган куни билан «самимий қутлаган». Путин бундан аввал Мирзиёевга табрик телеграммасини юборгани айтилади.

Шавкат Мирзиёев, ўз навбатида, Россияда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатига юқори баҳо берди.

«Россия президентининг Ўзбекистонга 2018 йил куз ойларига режалаштирилган давлат ташрифига тайёргарлик кўриш доирасида икки томонлама ҳамкорликнинг асосий масалалари бўйича фикр алмашилди», - дейилади хабарда.

Шунингдек, ҳар икки етакчи халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни табриклагани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид