Ўзбекистон | 19:06 / 24.07.2018
99181
2 дақиқада ўқилади

“Жаноб Президент”. Шавкат Мирзиёев илк марта оиласи ҳақида гапириб берди

Илк марта Шавкат Мирзиёев фаолияти тўғрисидаги 40 дақиқали фильм президентнинг таваллуд айёмида намойиш этилиши эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Матбуот хизмати Kun.uz'га хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, ушбу фильм Шавкат Мирзиёевнинг дастлабки тарихий интервьюси асосига қурилган. 

Унда Ўзбекистон халқи ҳаётидаги энг муҳим ўзгаришлар, мамлакатимизнинг ички сиёсатдаги устувор мақсадлари, ташқи сиёсатдаги позицияси ҳақида сўз боради. 

Шунингдек, фильмда Президентнинг бир ярим йил давомидаги шиддатли фаолияти ҳақида  халқаро экспертларнинг фикрлари ўрин олган. Ушбу фильмда давлат раҳбари билан бевосита учрашган, мулоқот  қилган фуқаролар таасcуротлари билан танишасиз. Президент илк марта ўз оиласи ҳақида ҳикоя қилади. 

Ғоя муаллифи ва бадиий раҳбари - Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Комил Алламжонов. Намойиш бугун, 24 июль куни соат 21:00да "Миллий" ТВ орқали, соат 22:00да эса O'zbekiston 24 орқали эфирга узатилади. Шунингдек, фильмни давлат раҳбарининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси орқали ҳам томоша қилиш мумкин.

Мавзуга оид