Ўзбекистон | 09:11 / 25.07.2018
10716
1 дақиқада ўқилади

Ташқи ишлар вазирлигида навбатдаги лавозим тайинлови рўй берди

Фото: Sputnik

ТИВнинг Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи тайинланди.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берган.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг 25 июлидан Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бўлим бошлиғи Лутфиддин Хўжаев ушбу бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ТИВ тузилмасида муҳим лавозим тайинлови рўй бергани хабар қилинганди.

Мавзуга оид