Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон урушга тайёр бўлиши керак – Пашинян
Фото: Sputnik / Asatur Yesayants
Арманистоннинг янги бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғда уруш бўлиши эҳтимоли катта, деб ҳисобламоқда.
“Биз урушга тайёр бўлишимиз лозим”, деб айтган Пашинян шу муносабат билан “Эхо Москвы” радиостанциясига берган интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, “Арманистонда Россияда минтақада янги кескинликка йўл қўймасликка ва Озарбойжонни Арманистон ҳамда Қорабоғга ҳужумдан босиб турувчи барча воситалар мавжудлигига барча ишонади”.
“Мен бизнинг стратегик шерик, кўп асрлик оғамиз ва дўстимиз урушга йўл қўйишига ҳеч қанақасига ишонмайман. Мен бунга ишона олмайман”, деб айтган Пашинян.
Арманистон бош вазири Россия президенти Владимир Путин билан қурол етказиб бериш бўйича Россия ва Озарбойжон ўртасидаги шартномаларни муҳокама қилганини маълум қилган, бироқ ушбу суҳбат тафсилотларини ошкор қилиб ўтирмаган.
Пашинян Путин Россиядаги жаҳон чемпионати очилишида уни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан таништириб қўйганини эслаб ўтган.
Мавзуга оид
23:34 / 18.02.2026
Озарбойжон элчихонасига зарбалар тасодифми?
18:47 / 17.02.2026
Тоғли Қорабоғнинг собиқ давлат вазири Рубен Варданян 20 йилга қамалди
14:42 / 17.02.2026
Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади
14:05 / 12.02.2026