Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия раҳбари Трампга ҳарбий қабристон фотосуратини совға қилган
Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп билан савдо музокараларидан сўнг, унга Люксембургдаги ҳарбий қабристон фотосуратини совға қилди. Бу ҳақда ЕК сайтида хабар берилган.
Юнкернинг сўзларига кўра, фотосуратда Люксембургдаги ҳарбий қабристон тасвирланган бўлиб, айнан шу ерда Иккинчи жаҳон уруши вақтида иттифоқчилар қўшинларининг Нормандияга туширилишида қўмондонлик қилган АҚШ генерали Жорж Паттон дафн этилган. Паттон уруш якунланганидан сўнг, АҚШга қайтишига бир кун қолганида автоҳалокатда ҳаётдан кўз юмган.
«Ҳурматли Дональд, келинг умумий тарихимизни бир эслаймиз», - дея ёзилган суратнинг орқа томонида.

Мавзуга оид
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
12:19 / 07.10.2024
Наманганда ўзганинг фотосуратларини интернетда тарқатишини айтиб пул талаб қилган шахс ушланди
17:18 / 24.08.2024
Фотожамланма: 2024 йилнинг энг яхши оқ-қора фотосуратлари эълон қилинди
08:05 / 25.07.2024