Спорт | 10:20 / 26.07.2018
9734
1 дақиқада ўқилади

Федор Емельяненко ФҚБ агенти билан суҳбат тафсилотларини ошкор қилди

Фото: Андрей Пронин / Интерпресс / ТАСС

Аралаш йўналиш бўйича россиялик жангчи Федор Емельяненко АҚШ ФҚБ қандай таклиф билан чиққани ҳақида айтиб ўтди, деб ёзмоқда «РИА Новости».

Емельяненко апрель ойи охирида Чикагога америкалик Фрэнк Мир билан жанг ўтказиш учун келган. Британиянинг The Telegraph нашри маълумотига кўра, меҳмонхонада россиялик билан ФҚБ агентлари суҳбат ўтказган.

«Биз машғулотлардан меҳмонхонага қайтиб келдик, у ерда бизни ФҚБ зобити кутиб турганди. У ўзини таништириб, ташриф қоғозини берди ҳамда биз кутилмаган вазиятларда тўғридан-тўғри унга мурожаат қилишимиз мумкин эканини айтди», - дея маълум қилган Емельяненко.

41 ёшли спортчи бу нима билан боғлиқ эканига аниқлик киритмаган.

Мавзуга оид