Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганч халқаро аэропорти 10 август куни ишга туширилиши режалаштирилмоқда
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Урганч халқаро аэропортининг техник сабаблар ва ҳарорат режими бўйича 16 июлдан вақтинча ёпилиши ҳақида хабар қилган эди. Шу сабабли Урганч аэропортидан амалга оширилаётган рейслар Нукус ва Бухоро аэропортларига кўчирилди.
Ҳозирда Урганч халқаро аэропортида сунъий учиш-қўниш йўлагининг асфальт қопламасини алмаштириш бўйича таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.
Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Фарҳод Эрманов олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида мутасаддилар билан жойига бориб учрашди. Бу ерда таъмирлаш ишлари “Хоразмйўлқурилиш” унитар корхонаси томонидан 24 соат давомида 50дан ортиқ махсус техниклар ёрдамида олиб борилмоқда.
Урганч халқаро аэропортининг 10 август куни ишга туширилиши режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
11:35 / 11.02.2026
Тошкентга учган самолётлар Самарқанд ва Бишкекка қўнишга мажбур бўлди
09:52 / 10.02.2026
Куба: аэропортларда авиаёнилғи йўқ — хорижий рейслар қайта кўриб чиқилмоқда
08:25 / 07.02.2026
Centrum Air'нинг Урганч—Тошкент рейсига 12 йўловчи “сиғмай” қолди
18:57 / 25.01.2026