Бухорода электромобиллар ишлаб чиқарилиши мумкин
Бухоро вилоятида электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Бу президентнинг “2018-2019 йилларда инвестицион ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида рўёбга чиқарилади, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
Мазкур ҳужжат асосида истиқболли ҳудудий лойиҳалар рўйхати тасдиқланган. Масалан, Бухоро вилоятида умумий қиймати 273 миллион долларлик еттита лойиҳа белгиланган. Улардан бири муқобил энергия манбалари ва электромобиллар ишлаб чиқаришдир.
Айни пайтда мазкур лойиҳага 64 миллион АҚШ доллар миқдорида хориж инвестицияси жалб этилиши айтилмоқда. Лойиҳани амалга оширишнинг тахминий муддати 2019-2020 йиллар. Бу борадаги лойиҳа қуввати аниқланяпти. Ушбу соҳада хорижлик сармоядор ва шерик сифатида Хитойнинг Henan Suda Electric Vehicle Technology Co., Ltd энг йирик электромобиль ишлаб чиқарувчи компанияси кўрсатиб ўтилган.
Хитой брендига 2010 йилда асос солинган. Айни пайтда у бозорга иккита Suda Yinse ва Suda Lance маркасини етказиб бераётир. 2017 йил мартида эса электромобиль ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 377 миллион долларлик ва йиллик қуввати 100 000 донага тенг бўлган янги лойиҳаси ҳақида маълум қилган эди.
Бундан ташқари, Бухорода яна қатор истиқболли лойиҳалар, жумладан, Германия билан (100 млн. доллар) ҳамкорликда қуёш электростанцияси, Туркия билан (15 млн. доллар) иссиқлик конструкциялари, Хитой билан (30 млн.) DSP ва DVP маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсад қилинган.
Мавзуга оид
09:51 / 21.11.2024
Бухоронинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
20:55 / 20.11.2024
“Эски, совуқ синфхоналарда ўқияпмиз” – Бухорода қурилиши битмаган мактаб-интернат ўқувчилари сарсон бўляпти
18:24 / 20.11.2024
Файзулла Хўжаевнинг жияни профессор Сулаймон Иноятов вафот этди
14:38 / 20.11.2024