10:47 / 27.07.2018
11879

Қозоғистон автосаноати давлатдан Ўзбекистонга кириш борасида ёрдам сўрамоқда 

Фото: Sputnik / Катерина Клеменкова

Ташқи бозорларга чиқиш учун автосаноатга четга етказиб беришни экспортдан олдин молиялаштириш ва субсидиялар талаб қилинади. Бу ҳақда «КазАвтоПром» уюшмаси Олег Алферов маълум қилди, деб хабар бермоқда LS.

Алферовнинг сўзларига қараганда, бугунги кунда автомобиль ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистон бозорига чиқиш имконига эга.

«Ўзбекистонда саноатимиз салоҳиятини рўёбга чиқариш истиқболлари мавжуд. Аммо ички характердаги тўсиқлар мавжуд. Улар етказиб бериш ва сертификатлаштириш харажатларини камайтириш зарурати билан боғлиқ. Ушбу муаммоларни ҳал этиш давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватловни талаб этади. Гап хорижга етказиб беришни экспортдан аввал ва экспортни молиялаштириш, транспорт, суғуртани субсидиялаш ҳамда дебиторлик қарздорлиги ҳақида кетмоқда», - дея таъкидлаб ўтди у.

Унинг сўзларига кўра, ушбу воситалар ҳозир Россияда амалга оширилмоқда.

«Улар Қозоғистонда ҳам ишлатилиши мумкин эди. Биз бу тажриба ўзимизда амалга оширилишини истаймиз. Экспорт таъминотини амалга ошириш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш зарур, агар у сезиларли ҳажмда бўлмаса, ташқи бозорларга чиқиш имкони йўқ», - деди у. 

«КазАвтоПром» маълумотларига кўра, 2018 йилнинг биринчи ярмида мамлакатда 88,3 млрд тенге қийматидаги 14,6 мингтадан ортиқ автомобиль воситаси ишлаб чиқарилди.

Top