Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар дунёдаги энг митти уйни қуришди
Франциянинг Femto-ST институти муҳандислари баландлиги 15 микрометрли дунёдаги энг митти уйни қуришди, деб ёзади Popular Mechanics журнали.
Қайд этилишича, уй инсон соч толасидан ҳам ингичка бўлган оптик тола устига жойлашган.
Уйни ясаш учун муҳандислар u Robotex тизимидан фойдаланишган. Бу тизим ўта майда буюмлар ясай оладиган микроскопик роботлардан ташкил топган. Роботлар компьютерлар ёрдамида бошқарилади, уй вакуум камера ичида ясалган, уни тайёрлаш жараёни эса микроскоп орқали кузатиб турилган.
Олимларнинг айтишларича, бу технологиядан тиббиётда фойдаланиш мумкин. Микротузилмалар инсон қон томири ичига кириб вирус ёки бактерияларни кузатиш имконини беради.
Мавзуга оид
18:00
Франция яна Россия «яширин флоти»га мансуб танкерни қўлга олди
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026