Жаҳон | 09:50 / 27.07.2018
9268
2 дақиқада ўқилади

Сенаторлар Трамп ваколатларини чеклашмоқчи

Фото: Brendan Smialowski/AFP/Getty Images

4 нафар америкалик сенатор АҚШ президенти Дональд Трампнинг ваколатларини чекловчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқишди. Агар ҳужжат қабул қилинса, Трамп АҚШни конгресснинг юқори палатаси рухсатисиз НАТОдан олиб чиқа олмайди. Бу ҳақда The Washington Post нашри маълум қилган.

Қонун лойиҳасини сенатнинг халқаро алоқалар бўйича қўмитаси аъзолари – республикачи Кори Гарднер ва демократ Тим Кейн, сенатнинг қуролли кучлар бўйича қўмитаси раиси –республикачи Жон Маккейн ва юқори лавозимли демократ Жек Рид ишлаб чиққан.

“Афсуски, президент Трампнинг яқин иттифоқдошларимиз билан номуносиб муносабати Американинг трансатлантик альянсга ва мудофаа соҳасидаги қадриятларга содиқлигига шубҳа уйғотди. Бу қонун бирорта президент АҚШни сенат розилигиз НАТОдан олиб чиқиб кета олмаслиги учун зудлик билан зарур”, деб айтган Маккейн.
 
Қонун лойиҳасига кўра, АҚШнинг НАТОдан чиқиши учун сенаторларнинг учдан икки қисми овоз бериши керак.
 
Нашрнинг ёзишича, америкалик сенаторларнинг бу “охирги саъй-ҳаракатлари” Трампни АҚШ сиёсий йўналишини Россия томон буришидан ушлаб қолишга қаратилган.
 

Мавзуга оид