Жамият | 17:19 / 27.07.2018
6567
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари мудиралари аттестациядан ўтказилди

Фото: Norma

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифа ва тадбирларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов томонидан тасдиқланган Назорат режанинг 21-бандида ФҲДЁ бўлимлари туман (шаҳар) хокимликлари тасарруфига ўтказилаётганлиги муносабати билан ФҲДЁ бўлимлари мудираларини аттестациядан ўтказиш белгиланган.

Давлат хизматлари агентлиги Матбуот хизматининг KUN.UZ’га берган маълумотига кўра, Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси, бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари раислигида тузилган аттестация комиссияси томонидан 15 та Тошкент шаҳар ФҲДЁ бўлими ва никоҳ уйлари мудиралари аттестациядан ўтказилди. 4 та мудира эгаллаб турган лавозимига номувофиқ деб топилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид