Ўзбекистон | 16:28 / 27.07.2018
7594
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегараси бўйича навбатдаги музокараларни ўтказди

Фото: kazpravda.kz

2018 йилнинг 23-27 июль кунлари Олмаота шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон - Қозоғистон музокараларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Делегациялар томонидан Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш давом эттирилди, биргаликдаги дала текширувлари натижалари кўриб чиқилди. Истиқболда биргаликда ўтказиладиган дала текширувлари Режа жадвали дастлабки лойиҳаси тайёрланди.

Қайд этилишича, музокараларнинг навбатдаги раунди Ўзбекистон Республикасида ўтказилади.

Мавзуга оид