Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
21-асрдаги энг узоқ давом этувчи Ойнинг тўлиқ тутилиши бошланди
Айни дақиқаларда 21-асрда энг узоқ давом этувчи Ойнинг тўлиқ тутилиши бошланди.
Ой тутилиши Тошкент вақти билан соат 23:24да бошланди ва соат 03:20гача давом этади.

Ҳозир Ой тутилишининг “Қизил ой” деб номланган босқичини кузатиш мумкин. У 1 соат 43 дақиқа давом этади. Бу вақтда Ернинг табиий йўлдоши ўз рангини қизил рангга ўзгартиради.
Ой тутилиши 4 соат давом этади. Уни Осиё, Жанубий Америка, Европа, Африка ва Австралияда кузатиш мумкин бўлади.

Шу кеча осмонда яна бир антиқа ҳодиса – Марс сайёрасининг буюк қарши туришини кузатиш мумкин бўлади. Қизил сайёра Ерга 15 йил ичида энг яқин масофага келади. Марс осмонда қизил юлдуз каби кўринади.
Охирги марта бу икки ҳодиса, яъни Ойнинг тўлиқ тутилиши ва Марснинг буюк қарши туриши бир кунда 200 йилча аввал кузатилган.


Мавзуга оид
18:57 / 09.02.2026
Илон Маск энди Марс эмас, Ойда шаҳар яратиш устувор эканини айтди
08:07 / 02.02.2026
Марсда “тунги фотосессия”: Curiosity сунъий ёритишдан фойдаланди
14:38 / 14.11.2025
NASA Марсга EscaPade пилотсиз миссиясини муваффақиятли учирди
11:30 / 24.10.2025