Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA Марсга EscaPade пилотсиз миссиясини муваффақиятли учирди
Blue Origin хусусий компаниясининг New Glenn оғир ракетаcи Марсни ўрганиш бўйича NASA миссияси доирасида Қизил сайёранинг фазоси ва иқлим тарихи тадқиқоти учун йўл оладиган икки EscaPade зондини орбитага чиқарди.
New Glenn оғир турдаги ракетаcи Марсда тадқиқотлар ўтказиш учун йўл оладиган иккита «эгизак» зондни Ер атрофи орбитасига олиб чиқди. Ракета ишлаб чиқарувчиси — миллиардер Жефф Безосга тегишли Blue Origin Америка аэрокосмик корпорацияси 13 ноябр куни Флоридадаги Канаверал қирғоғида жойлашган космодромдан муваффақиятли учириш ҳақида хабар қилди.
Деярли 100 метр баландликдаги New Glenn ракетаcи учинчи уринишда учирилди, у АҚШ Миллий аэронавтика ва космик тадқиқотлар бошқармаси (NASA) буюртмасига биноан хусусий Rocket Lab компанияси томонидан ишлаб чиқилган зондларга эга. EscaPade миссияси доирасида улар Марс атрофидаги фазони ва сайёранинг иқлим тарихини ўрганади. Жумладан, Қизил сайёра атмосфераси ва сувини қандай йўқотиб қўйганини тушунтиришга ҳаракат қилинади.
Миссиянинг мақсади — «Қуёшнинг Марс ўтмиши ва ҳозирги ҳолатига таъсирини яхшироқ тушуниш», бу эса, NASA таъкидлашича, «келажакда Марсни тадқиқ этувчи инсонларни Қизил сайёрага қадам қўйишида эҳтимолий хавфли космик об-ҳаводан ҳимоя қилишга ёрдам бериши мумкин».
New Glenn ракетаcи учирилиши икки марта ёмон об-ҳаво шароити туфайли кейинга қолдирилган эди. Blue Origin’нинг оғир ракетасини биринчи тижорий парвозида техник жиҳатдан муваффақият кутди: учириш учун зарур бўлган унинг кучайиш босқичи парвоздан сўнг режага мувофиқ Атлантика океанидаги сузувчи платформага қўнди.
New Glenn оғир ракетаcининг учирилиши космик парвозлар бозорида ҳукмрон ўринни эгаллаб турган Илoн Маскнинг SpaceX компанияси билан Жефф Безос лойиҳаси ўртасидаги рақобат кучайган бир пайтга тўғри келди. Blue Origin ҳам, SpaceX ҳам космосга катта миқдорда сунъий йўлдошлар жўнатиш, хусусий космик станциялар очиш ва Ойга мунтазам парвозларни йўлга қўйишга интилмоқда.
Blue Origin 2016 йилдан бери ишлаб чиққан New Glenn ракетаcининг синов парвози январ ойида амалга оширилган эди. Учишдан 13 дақиқа ўтгач, ракета режалаштирилган парвоз режасига мувофиқ юк модулини орбитага чиқарди, аммо шундан сўнг Атлантикадаги платформага қўна олмади. Кўп марта ишлатиладиган биринчи босқичга эга 98 метрли бу ракета Ер атрофи орбитасига 45 тоннагача юк чиқара олади. Ишлаб чиқувчилар режасига кўра, у камида 25 марта қайта парвоз қила олиши ва ҳар бир космик парвоздан сўнг баржага қўнишга қодир бўлиши керак.
Мавзуга оид
09:59 / 29.05.2026
Жефф Безоснинг Ойга учадиган ракетаси синов парвози олдидан портлаб кетди
08:05 / 05.05.2026
12 мингта сурат: NASA Artemis-II миссиясининг тўлиқ фотоархивини эълон қилди
16:13 / 18.04.2026
“Қўрқув бўлиши табиий, аммо бу сизни тўхтатмасин”, — 17 ёшида NASA ва SpaceX билан космик лойиҳани амалга оширган Акбар ҳикояси
20:59 / 16.04.2026