Трамп сайловларга ташқаридан аралашишларга тоқат қилолмаслигини билдирди
АҚШ президенти Дональд Трамп жума куни сайловлар бўйича Миллий хавфсизлик кенгашининг йиғилишини ўтказди, деб хабар берди Оқ уй.
"Президент унинг маъмурияти ҳар қандай давлат ёки бошқа ёвуз ниятли шахс томонидан сайловларимизга ташқаридан аралашув бўлишига тоқат қилолмаслигини аниқ-равшан маълум қилди", — дейилади Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг баёнотида.
Йиғилишда шунингдек "сиёсий ва сайлов жараёнларига аралашишни истаганларга" қарши туриш ва уларни жавобгарликка тортиш чоралари муҳокама қилинди, дейилади хабарда.
Россиянинг АҚШдаги сайловларга “аралашуви” бўйича АҚШ конгрессида ва махсус прокурор Роберт Мюллер бошчилигида тергов олиб борилмоқда. Тергов бир йилдан кўпроқ давом этаётганига қарамай, аралашувга ҳали бирорта исбот келтирилмаган.
Россия ўз навбатида бу айбловларни рад этиб келмоқда.
Мавзуга оид
12:00
Reuters: Россия Хитойда яширинча янги УУА моделини яратди
11:20
ОАВ: Россия Қатар иштирокида тўққиз нафар болани Украинага топширди
01:07
Россияда болали бўлган мактаб ўқувчиларига ОТМга киришда қўшимча балл бериш таклиф этилди
22:34 / 26.09.2024