ФҲДЁ алоҳида ходимлари ЭКИҲнинг 10 бараваригача бўлган мукофот билан рағбатлантирилиши мумкин
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида ФҲДЁ бўлимлари фаолиятини молиялаштириш учун махсус ташкил қилинадиган ғазначилик шахсий ҳисобварағига йўналтирилган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди.
Низомга кўра, махсус ҳисобварақ маблағларини тасарруф этиш Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус ғазначилик шахсий ҳисобварағига герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 40 фоизи, шунингдек, ФҲДЁ бўлимлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ташкил қилинадиган ғазначилик шахсий ҳисобварағига йўналтирилади ва фақат ФҲДЁ бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тадбирлари, ходимларининг узоқ муддат хизмат қилгани учун иш ҳақига устама ҳақ тўлаш ва мартаба даражалари учун қўшимчаларига, шунингдек, уларни моддий рағбатлантиришга (лавозим маошининг ва мукофотларнинг 100 фоизи миқдоригача шахсий устамалар) ишлатилади.
Махсус ҳисобварақ даромадлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус ғазначилик шахсий ҳисобварағига герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 40 фоизи;
ФҲДЁ бўлимлари томонидан пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағларнинг 100 фоизи.
Маблағлар туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари учун очилган тегишли (25 разрядли 4014 Тақсимланиши назарда тутилган маблағлар (транзит)) хисобварақлар орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари учун очилган (27 разрядли 4014 Тақсимланиши назарда тутилган маблағлар (транзит)) махсус ҳисобвараққа келиб тушади.
Махсус ҳисобварақдаги маблағлар қуйидагиларга йўналтирилади:
ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг узоқ муддат хизмат қилгани учун иш ҳақига устама ҳақ ва мартаба даражалари учун қўшимчалар тўлашга;
ФҲДЁ бўлимлари ходимларини моддий рағбатлантиришга (лавозим маошининг 100 фоизи миқдоригача шахсий устамалар ва мукофотлар).
ФҲДЁ бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тадбирларга.
Махсус ҳисобварақдаги маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимликларининг тегишли бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига (4010 Ажратмалар ҳисобига шаклланадиган вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари) ҳудудий молия бўлимлари томонидан рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси доирасида хар ойлик ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб буюртманома асосида молиялаштириб берилади.
Туман (шаҳар) ҳокимликларининг тегишли бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига махсус ҳисобварақдан келиб тушган маблағларни сарфлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган (тузилаётган харажатлар сметасининг даромад қисми юзасидан), туман (шаҳар) молия бўлимлари томонидан Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2634, 2014 йил 15 декабрь) талаблари асосида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасига асосан амалга оширилади.
Махсус ҳисобварақдан ажратилган маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги ҳисобот туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ҳар ойда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этилади.
Махсус ҳисобварақнинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.
Махсус ҳисобварақ маблағларини тақсимлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан амалга оширилади.
Махсус ҳисобварақдан ФҲДЁ бўлимлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устама ўрнатиш;
байрамларда бир марталик пул мукофоти билан мукофотлаш;
мартаба даражалари ҳамда узоқ муддатли хизмат учун қўшимча ҳақ ва устамалар тўлаш;
ишда муваффақиятларга эришганлиги ва муҳим топшириқларни бажарганлиги учун алоҳида ходимларни мукофотлаш.
ФҲДЁ бўлимлари ходимларига лавозим маошларининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар ўрнатилади.
Шахсий устамалар туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосарлари — туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари раислари томонидан белгиланади.
ФҲДЁ бўлимлари ходимлари байрамлар муносабати билан бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди (лавозим маоши ва рағбатлантириш коэффиценти) миқдоригача бир марталик мукофот билан моддий рағбатлантирилади.
ФҲДЁ бўлимлари ходимларига мартаба даражалари ҳамда узоқ муддатли хизмат учун қўшимча ҳақ ва устамалар тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ишда муваффақиятларга эришганлиги ва муҳим топшириқларни бажарганлиги учун ФҲДЁ бўлимларининг алоҳида ходимлари туман (шаҳар) ҳокими томонидан энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдоригача бўлган бир марталик мукофот билан рағбатлантирилиши мумкин.
Мавзуга оид
07:30 / 15.03.2024
Ўзбекистонда икки ойда қанча никоҳ қайд этилгани айтилди
18:21 / 05.01.2024
Ўзбекистонда 2023 йили энг кўп қўйилган исмлар маълум қилинди
18:37 / 23.10.2023
Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномасини қайд этиш соҳасидаги ҳужжатлар тизимлаштирилади
07:34 / 25.07.2023