Жаҳон | 23:36 / 30.07.2018
10627
1 дақиқада ўқилади
Россия Украина билан савдо баҳсида ютиб чиқди
Россия Жаҳон савдо ташкилоти ҳузуридаги арбитраж суди доирасида Украина билан темирйўл вагонлари ва йўналиш ўтказгичлари бўйича баҳсда ютиб чиқди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Даъвони 2015 йил кузида Украина томони киритганди. Киев Россия 2013 йилдан буён Украинадан вагон, ҳаракатланиш состави, йўналиш ўтказгичлари ва бошқа таркибий қисмлар етказиб берилишини асоссиз равишда чеклаётганидан шикоят қилганди.
Аввалроқ Россия Киев томонидан нитрат аммоний етказиб берилишига антидемпинг божи жорий этилиши бўйича баҳсда ютиб чиққанди.
Мавзуга оид
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54 / 13.11.2024